Ўзбекистон Марказий банки олтин-валюта захираларини диверсификация қилиш доирасида АҚШ ғазначилик облигацияларини харид қилишни давом эттирмоқчи, деди Марказий банк раиси ўринбосари.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари декабрь ойида 290 млн долларга камайиб, 2024 йил якунига кўра 41 млрд 181,6 млн долларни ташкил этди. Йил давомида олтин нархининг кўтарилиши фонида резервлар қиймати 6,6 млрд долларга кўпайди.
Ноябрь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,67 миллиард долларга қисқариб, 43,1 миллиард долларга тушди. Кўрсаткич олтин нархининг пасайиши фонида июнь ойидан бери биринчи марта камайди. Марказий банк 9 тонна қимматбаҳо металл харид қилди.
Октябрь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари олтин нархининг ошиши фонида яна 2 млрд долларга ошиб, 43,1 млрд долларга етди. Кўрсаткич кетма-кет тўртинчи ой рекордини янгилади. Марказий банк оз миқдорда қимматбаҳо металл сотиб, қимматли қоғозлар харид қилди.
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари яна рекорд кўрсаткични ўрнатди. Сентябрда олтин нархининг ўсиши фонида захиралар 2 млрд долларга ошиб, 41,1 млрд долларга етди. Ўтган ой МБ оз миқдорда қимматбаҳо металл сотди, аммо олтин захирасининг қиймати сезиларли даражада ортди.
Август ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари олтин қимматлашгани фонида яна рекордни янгилади ва 39,1 миллиард долларга етди. Йил бошидан буён олтин захирасининг қиймати 5,77 миллиард долларга ошди.
Июлда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари олтин жамғарилиши ва қимматлашиши фонида 1,06 млрд долларга — рекорд даражадаги 37,4 млрд долларгача ошди. Қимматбаҳо металлнинг физик ҳажми яна 9,6 тоннага, қиймати эса 1,8 млрд долларга кўтарилди.
Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, апрель-май ойларида Ўзбекистон хорижга олтин сотишни сезиларли даражада қисқартирган. Февраль-март ойларида 23 тонна олтин экспорт қилинган бўлса, апрель-майда кўрсаткич 1 тоннани ташкил этган.
Май ойида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 36,6 млрд долларга етди. Захирадаги олтиннинг физик ҳажми 3,1 тоннага камайди. Захиралар таркибида биринчи марта 35 млн долларлик қимматли қоғозлар пайдо бўлди.
Март ойида олтин нархининг кўтарилиши фонида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари деярли 2 млрд долларга кўпайди. Захирадаги олтин миқдори салкам 1,3 млрд долларга ошганига қарамай, унинг физик ҳажми 12 тоннага камайган.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2,37 млрд долларга қисқариб, 32,2 млрд долларни ташкил этди, бу ўтган йил сентябридан бери энг кам кўрсаткич. Олтиннинг физик ҳажми ўзгармаган, аммо олтин ва валюта захираларининг қиймати пасайган. Маблағлар ҳисобидан 500 млн долларлик евробондлар сўндирилган.
Марказий банк 2023 йил 11 ойи давомида 11,4 млрд долларга етган валютани сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги фарқ ошиб бораётган бир пайтда валюта бозоридаги савдолар ҳақидаги маълумотларни қисман яширишни бошлади. Регулятор олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотларни эълон қилишни ҳам кечиктирмоқда.
Декабрда Ўзбекистон халқаро захиралари кўпайди, бироқ 2023 йил бўйича мамлакатнинг «молиявий ёстиқчаси» 1,2 млрд долларга камайиб, 34,56 млрд долларни ташкил этди. Йиллик ҳисобда захиралар камайиши 2018 йилдан бери илк марта кузатилди. Олтиннинг физик ҳажми йил давомида деярли 25 тоннага камайди.
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет олти ойлик камайишдан сўнг октябрь ойида деярли 2 млрд долларга кўпайди. Захиралар миқдори сентябрда 2020 йил апрелидан бери энг паст кўрсаткичга тушиб кетганди. Халқаро захиралар миқдори ошганига қарамай, олтиннинг физик ҳажми камайган.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари сўмнинг қадрсизланиши ва пул ўтказмалари қисқариши фонида кетма-кет бешинчи ой пасайди. Август ойида захиралар деярли 1 млрд долларга камайди ва 32,7 млрд долларни ташкил этди. Йил бошидан буён мамлакатнинг «молиявий хавфсизлик ёстиғи» 3,08 млрд долларга камайди.
Марказий банк Ўзбекистон халқаро захиралари бўйича тарқалаётган хабарларга берган муносабатида захиралар 11,3 ойлик импортни қоплашга етишини билдирди. Бу минимал талабдан қарийб 4 баробарга кўп. Кўрсаткич йил бошидан буён 2 млрд долларга камайган.
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари апрель ойидаги каби май ойида ҳам камайди. Захирадаги олтин ҳажми ой давомида 9,3 тоннага пасайган.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари апрель ойида 230 млн долларга қисқариб, 35,2 млрд долларни ташкил этди. Бу пасайиш, асосан, валюта захираларининг қисқариши билан боғлиқ.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари июнь ойида қарийб 180 млн долларга ошиб, 35,58 млрд долларга етди. Захираларнинг кўпайиши олтин нархи пасайиши фонида содир бўлди.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари май ойида қарийб 500 млн долларга камайиб, 35,4 млрд долларни ташкил этди. Қимматбаҳо металларнинг физик ҳажми ошган бўлсада, хорижий валюта ва олтиндаги захиралар қиймати камайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг